Олимпиячиларимиз сўнгги ўртоқлик баҳсида қатарлик тенгдошларини енгишди
Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун ўзининг сўнгги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Бу сафар футболчиларимизга Қатар ОТЖ рақиблик қилди. Қизиқарли ва голларга бой кечган беллашув 3:1 ҳисобида терма жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистон ОТЖ сафида голларга Бобур Абдихолиқов (40, 70) ҳамда Ҳусниддин Алиқуловлар (44) муаллифлик қилишди.
Ўртоқлик ўйини
Қатар U23 - Ўзбекистон U23 1:3
Голлар: Муҳаммад Ваад (78) - Бобур Абдихолиқов (40, 70), Ҳусниддин Алиқулов (44).
Фикрлар