Оливье Жиру “Боруссия Д”га ўтиши мумкин
Ads

 

Англиянинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Оливье Жиру фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, франциялик форвард “Боруссия Д” таркибида Пьер-Эмерик Обамеянгнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Чунки Обамеянг бошқа чемпионатга йўл олиши кутилмоқда.

Қолаверса, лондонликлар Александр Ляказеттни Англияга олиб келишмоқчи.