Оливер Гласнер "Манчестер Юнайтед" фойдасига белгиланган пенальтидан норозли эканлигини айтди

"Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнер Англия Премьер-лигасининг 28-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда (1:2) тайинланган пенальтига норозилик билдирди.

52-дақиқада "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Максанс Лакруа жарима майдони чизиғи яқинида Матеус Куньяни ушлаб қолди ва ҳужумчи майдонга йиқилди. Бош ҳакам Крис Кавана пенальти белгилади ва Лакруага қизил карточка кўрсатди. Бруну Фернандеш 11 метрлик жаримани аниқ амалга оширди.

"Баҳолаш керак бўлган бир нечта вазиятлар бор, аммо барибир бу нотўғри қарор, деб ўйлайман.

Бу пенальти эмас. Эҳтимол, жарима майдони ташқарисидаги қоидабузарлик учун қизил карточка бўлиши мумкин эди. Чунки қоидабузарлик жарима майдонидан ташқарида бошланган.

Балким, бу “Олд Траффорд бонуси”дир", — деди Гласнер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!