Оливер Кан: "Барселона" билан оғзаки келишувга эришдик, аммо..."

"Бавария" бошқарув раиси аъзоси Оливер Кан Роберт Левандовсининг "Барселона"га ўтаётгани ҳақида гапирди. 

"Икки ой аввал бу ҳақда ҳеч қандай гап йўқ эди. Бироқ вазият тубдан ўзгарди. Айни вақтда "Барселона" бизни қониқтира оладиган миқдорни таклиф қилди. Шундай қилиб, "Барселона" билан келишувга эришдик. Аммо фақат оғзаки. Расмий шартнома ҳали имзоланмаган", - деди афсонавий дарвозабон. 

Қайд этиш лозим, 24 соат ичида Левандовскининг "Барселона"га ўтиши ҳал бўлиши кутилмоқда. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!