Оливер Кан "Бавария"дан кетадими?

Оливер Кан "Бавария" бош директори лавозимини тарк этмаслигини айтди.

“Менинг ягона мақсадим – мавсумни чемпионлик унвони билан якунлаш. Кейин эса янги мавсумда яна ҳужумга ўтиш!”, - деди Кан.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" кеча Бундеслиганинг 29-турида сафарда "Майнц"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Мюнхенликлар ушбу мағлубиятдан сўнг пешқадамликни “Боруссия” Дортмундга топширишди. Айни дамда жамоалар орасидаги фарқ 1 очкони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!