Олий лига мураббийлари ва клублар қошидаги футбол мактаблари раҳбарлари учун семинарлар ўтказилади

Тошкентдаги “Бунёдкор” академияси ҳудудида 29-30 декабрь кунлари Олий лига клублари бош мураббийлари ҳамда клублар қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари директорлари учун малака ошириш, билимларни янгилаш мақсадида ўқув-семинарлари ўтказилади.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, семинарда ўзбекистонлик ОФК ва ФИФА инструкторлари Ислом Аҳмедов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян, ЎФФ болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бўлими бошлиғи Шавкат Имомов, ФИФА ҳакамлар иснтруктори Фарҳод Абдуллаев тақдимот-семинарлари ўтказиб, семинар иштирокчиларига футболдаги замонавий тендециялар, ўқин қоидаларидаги сўнгги ўзгаришлар, янгиликларлан бохабар қилади.