Олий Лига: Сўнгги турнинг энг яхшилари ва гол урган футболчилар

22-23 ноябрь кунлари Олий Лига 30-тур ўйинлари ўтказилди.

Бу турда Олий Лигада жон сақлаб қоладиганлар ўзаро тўқнаш келишди. Биринчи Лигага бир оёғи билан “қадам” қўйиб турган “Андижон” – “Навбаҳор” куч синашди. Эътиборлиси, андижонликлар наманганликларни мағлуб этишган бўлсаларда, 1:0 ҳисоби Олий Лигада қолишлари учун етарликча бўлмади.

“Обод” эса сафарда “Пахтакор” билан дуранг ўйнаб Олий Лигада жон сақлаб қолишни уддалади. Қолган поғоналарда эса бир тур аввал барчаси ҳал бўлганди.

Бу турда дарвозалар 18 марта ишғол қилинди. Бир учрашув дуранг билан якунланди. 3 ўйинда кичик 1:0 ҳисоблари қайд этилган. 8 беллашувнинг 6тасида мезбонлар зафар қучишди. “Бунёдкор” – “Локомотив” беллашувида “темирйўлчилар”нинг қўллари балан келди.

“Қизилқум” – “Сўғдиёна”, “Бухоро” – “Шўртан” ўйинлари голларга бой тарзда ўтди. Мазкур учрашувларда 3:1 ҳисоблари қайд этилди.

Бу турда фақатгина Неманья Йўванович биттадан ортиқ гол уришга эришди холос.

Қуйида 30-турнинг энг яхшилари ва гол урган футболчилари билан танишишингиз мумкин.

30-тур. 22 ноябрь (сешанба)

«Пахтакор» (Тошкент) – «Обод» (Тошкент) – 1:1. 352 Томошабин.

Голлар: Д. Искандеров (43) – П. Соломин (22).

Энг яхши ўйинчилар: Ж. Машарипов – Х. Ғиёсов.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 2:1. 4204 Томошабин.

Голлар: С. Бердиев (40), Ж. Сиддиков (53) – Т. Усмонов (21).

Энг яхши ўйинчилар: Ж. Сиддиков – С. Акбаров.

«Қизилқум» (Навоий) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 3:1. 3297 Томошабин.

Голлар: Н. Йованович (10, 25), В. Шодиев (33, пенальти) – И. Тошпўлатов (85).

«Металлург» (Бекобод) – «Нефтчи» (Фарғона) – 1:0. 512 Томошабин.

Гол: Д. Каримов (19).

Энг яхши ўйинчилар: Д. Каримов – А. Абдужалилов.

«Андижон» (Андижон) – «Навбахор» (Наманган) – 1:0. 1528 Томошабин.

Гол: Р. Ахмедов (30).

Энг яхши ўйинчилар: Р. Ахмедов - А. Бахритдинов.

 

30-тур. 23 ноябрь (чоршанба)

«Бухоро» (Бухоро) – «Шўртан» (Ғузор) – 3:1. 6253 томошабин.

Голлар: А. Ибрагимов (30), В. Чемиртан (45), Ш. Саломов (54) – М. Муродов (29).

Энг яхши ўйинчилар: Ш. Саломов – М. Муродов.

«Насаф» (Қарши) – «Машъал» (Муборак) – 2:0. 1001 томошабин.

Голлар: Б. Абдуҳолиқов (20), Ш. Мухитдинов (76).

Энг яхши ўйинчилар: Ш. Эркинов – Ж. Илёсов.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) – 0:1. 507 томошабин.

Гол: С. Мирзаев (74).

Энг яхши ўйинчилар: Ю. Булят – С. Мирзаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!