
Олий лигада гол ўтказмаган жамоа қолмади
Бугун олий лига 5-тур ўйинларига старт берилди. Кун доирасидан 2 та учрашув ўрин олган. Унда “Шўртан” Ғузорда “Локомотив” билан куч синашди.
Бир неча кун олдин Александр Волковни бош мураббийликдан озод этган “Шўртан” “темирйўлчилар”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, олий лига-2017 5-турига келиб гол ўтказиб юбормаган жамоа қолмади. Шу кунга қадар фақатгина “Локомотив” ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолаётганди. Аммо бугун ғузорликлар “темирйўлчилар” постини 2 бор ишғол қилишди.
Фикрлар