"Олмалиқ" Осиё чемпионатида иштирок этиши учун Хитой клубидан Дилшод Раҳматовни 2 ойга ижарага олди

 

Шу йилнинг 20-30 июль кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" ҳам иштирок этади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Александр Петров бошчилигидаги "Олмалиқ" турнирда муносиб иштирок этиш мақсадида таркибга Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматовни қўшиб олди. Раҳматов Хитойнинг "Дальян Пуван Анбо" клуби аъзоси ҳисобланади. Шу сабаб, олмалиқликлар Дилшодни 2 ойга ижарага олишди.

Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" мусобақанинг "D" гуруҳида "Чонбури Блювейв" (Таиланд) ва "Банк Бейрут" (Ливан) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!