“Олмалиқ” таркибига икки нафар легионер қўшилди

 

Пойтахтда ўз машғулотларини давом эттираётган “Олмалиқ” жамоаси таркибига икки нафар легионер келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Легионерлардан бири жамоанинг декабрь ойидаги машғулотларида иштирок этган Владислав Косминин бўлиб, унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келганлиги боис яна жамоага таклиф этилди. Иккинчиси туркманистонлик Олтимурот Аннадурдиев ҳужум чизиғида тўп тепади. Олтимурот Туркманистон чемпиони “Олтин Аср” жамоасидан кўрикка чақирилган.

Олмалиқликларнинг машғулотлари кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Тошкентдаги бу йиғин 10 январга қадар давом этади. 9 январь куни Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

Владислав Косминин

17 январь 1990 йилда таваллуд топган.

Фуқаролиги: Белоруссия

Амплуаси: Ҳимоячи

Бўйи: 197 Вазни 87

Футболчилик фаолияти давомида асосан “Нафтан” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Юртимизга келгунга қадар Гроднонинг “Неман” жамоасида тўп тепган.

Алтимурат Аннадурдиев

13 апрель 1993 йилда таваллуд топган.

Фуқаролиги: Туркманистон

Амплуаси: Ҳужумчи

Футболчилик фаолияти давомида “Ахал” ва “Олтин Аср” жамоасида фаолият олиб борган. 2016 йилда “Олтин Аср”" жамоасида Туркманистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!