Олмалиқликлар устозининг "Қизилқум"га қарши осон ғалабадан кейинги фикрлари

TIGGO 2 PRO

Суперлига 25-турида АГМК ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи ёрдамчиси Хайрулла Каримов беллашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан яхши ўйин гувоҳига айландик. Дастлаб футболчилар қизиб олишларига қадар ўйин ритмига кириш бироз мушкулроқ кечди. Аммо вақт ўтиши билан барчасини изига тушириб, ташаббусни тўлиқ ўз қўлимизга олдик. Керакли голлар урилди ва ўйин назорати ушлаб турилди. Ўйлаган мақсадга эришиб ғалаба қозондик. Жорий мавсум Олмалиқдаги охирги ўйинда ғалаба қозониб, жамоамиз мухлисларни хурсанд қилиш ёқимли. Ўз ўрнида ноқулай об-ҳавога қарамасдан стадионга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаган ишқибозларга, ўйинда яхши ҳаракат қилган футболчиларга раҳмат, - деди Хайрулла Каримов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!