Ads
Хабар бериб ўтганимиздек, "Олмалиқ" жамоаси бу йил олий лигада юбилей 10-мавсумини ўтказди. 
 
Қуйида ҳукмингизга жамоанинг ўн йиллик статистикасини бирма-бир тақдим этамиз. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Илк маълумотларни клубнинг ўн йилликдаги умумий натижаларига қаратилади.
 
"Олмалиқ" бу йиллар давомида жами 280 учрашувда майдонга тушди. Шундан 99 ўйинда жамоа ғалаба қозонган, 58 баҳсда кучлар тенг келган бўлса, қолган 123 учрашувда устунлик рақиб томонида бўлган. Рақиблар дарвозаси 390 марта ишғол этилган, 423 марта гол уриш рақибга насиб этган. Тўплар орасидаги фарқ -33ни ташкил этмоқда. "Олмалиқ" уч мавсум (2009, 2013 ва 2015 йиллар) голлар фарқини + билан якунлаган. 2009 йилда рақиблар дарвозаси 50 марта ишғол этилган. Энг кам гол эса дебют мавсумда қайд этилган. Футболчилар шу мавсумда рақиблари дарвозасига 29 гол киритишган. Гол ўтказиб юбориш бўйича энг ёмон кўрсаткич 2016 йилда қайд этилган - 57та. Бу йилги мавсумда эса жамоа ўз тарихида энг кам гол ўтказди - 32та.
 
"Олмалиқ"нинг ўн йилликдаги натижалари жадвали қуйидагича:
 
ЙилЎрниЎйинҒалабаДурангМағлубият Урилган
тўплар
Ўтказилган
тўплар
ФарқОчко
2008113089132934-533
2009430153125038+1248
2010112685133241-929
2011102685133745-829
201282694133946-731
201352611784643+340
201462687113338-531
2015630128105349444
2016133082204057-1726
2017730128103132-144
Жами 2809958123390423-33355