Олмасак бўлмайди! Алонсо “Реал” орзусидаги футболчини топди

CHERY AUTO

Германиялик машҳур футболчи Тони Кроос 2024 йилнинг ёзида фаолиятини якунлаганидан кейин “Реал” ҳозиргача унинг ўрнини боса оладиган ўйинчи топа олгани йўқ.

Tecno

Жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Хаби Алонсо Кроос даражасидаги ўйинчи Англия Премьер-лигасида ўйнаётганини маълум қилди.

- Хаби Алонсо”Реал” учун “янги Тони Кроос”ни топди ва бу трансферни амалга оширишни талаб қиляпти. “Кристал Пэлас”нинг англиялик ярим ҳимоячиси Адам Уортон келаси ёз Мадридга олиб келиниши кутиляпти, - деб ёзди El Nacional нашри.

Манбага кўра, 21 ёшли футболчига Хаби Алонсонинг ўзи шахсан қизиқиш билдирган. “Қироллик клуби” бу ўйинчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр экани айтилмоқда.

Адам Уортон аслида “Блэкберн” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Кристал Пэлас” уни 2024 йилнинг ёзида 21 миллион еврога трансфер қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!