"Олой" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди?
ОФК кубоги 1-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Олой" (4:0) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйиини ёмон бошламадик. Вазиятлар яратдик, аммо голга айлантира олмадик балки, қаердадир совуққонлик етишмади. Биринчи голдан сўнг хотиржам бўлдик ва йирик ғалабага эришдик. Келгуси учрашувларга тайёргарлик кўрамиз.
Футболчиларда хаяжон бор эди ва босим билан ҳаракат қилишди. Таркибда ёш футболчилар кўп ва илк марта бундай мусобақада иштирок этишяпти. Айнан шундай ўйинлар орқали тажрибамизни оширамиз. Биринчи бўлимда тезкор гол киритганимизда, биз кутган ўйинни олдинроқ намойиш этишимиз мумкин эди.
Ноқулайлик туғдирган нарса бу ерда 3 кун машғулот ўтказган бўлсак, уч кун ичида об-ҳаво уч хил бўлди. Иккин кун ёмғир ёғди салқин бўлди. Бугун эса қуёш чиқди. Майдоннинг иссиқлиги ҳам ўйин темпига таъсир кўрсатди", - деди Бердиев.
Фикрлар