Олтибоев бронза медали учун баҳсда имкониятни бой берди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати доирасидан ўрин олган яккалик баҳслари ўз якунига етиб бормоқда. Бироз аввал юртдошимиз Бекмурод Олтибоев бронза медали учун курашда иштирок этди. 

Ушбу босқичда Рио Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби япониялик Хисайоши Харасава рақиблик қилди. Афсуски, беллашувнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган пайтда Бекмурод рақиб ишлатган усулга тушиб, иппон баҳоси билан имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа вакилимиз жаҳон чемпионатини бешинчи натижа билан якунлади. Эртага жамоавий беллашувлар бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!