“Олтин тўп” рўйхатига киритилмаган Мессига хушхабар келди

Лионель Месси 17 йилда илк бор “Олтин тўп” даъвогарлари рўйхатига киритилмади. Бунга унинг ПСЖда ёрқин ўйин намойиш этолмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Шунга қарамай, парижликлар аргентиналик юлдузга ёқимли хабар тайёрлаб қўйгани маълум бўлди.

Клуб раҳбарияти тез орада Лионель Месси билан янги шартнома борасида музокара бошлайдиган бўлди.

Шунингдек, Марко Верратти ва Маркиньосга ҳам ҳамкорликни узайтириш бўйича таклиф берилади.

Мессининг парижликлар билан шартномаси келаси ёз якунланади. ПСЖда ҳамкорликни бир йилга узайтириш имкони бор. Шунга қарамай, улар аргентиналик юлдузга янги шартнома таклиф  беришга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!