“Олтин тўп” соҳиби 12 декабрь куни аниқланади
Ads

France Football журнали “Олтин тўп” мукофоти соҳиби эълон қилинадиган вақтни маълум қилди. Ташкилот расмий сайти маълумотига кўра, энг яхши ўйинчи номи 12 декабрь куни аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилдан бери мукофот ФИФА билан ҳамкорликда аниқланиб келинар эди, аммо жорий йилдан бошлаб федерация ва France Football нашри келишувни бекор қилди.

Ҳозирда ушбу мукофотга уч нафар футболчи – Криштиану Роналду (“Реал”), Антуан Гризманн (“Атлетико”) ва Лиоенль Месси (“Барселона”) кураш олиб бормоқда.