"Олтин тўп" соҳиби Левандовскини шуғуллантиришни хоҳламади

Фабио Каннаваро Польша терма жамоасини бошқармайдиган бўлди. Бу ҳақда инсайдер Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, бундан аввалроқ Польша футбол федерацияси италиялик мутахассисга 2 йиллик шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди. Бир неча кунлик музокаралардан сўнг Каннаваро бу таклифни рад этишга қарор қилди. У ўз қарорини Польша футбол федерацияси президенти билан телефон орқали мулоқотда маълум қилди.

Бунинг сабабларидан бири ЖЧ-2022 саралашининг плей-офф ўйинларига тайёргарлик кўриш учун қисқа муддат қолгани бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Польша терма жамоаси 24 март куни мундиал йўлланмаси учун плей-оффда Россия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!