“Олтин тўп” соҳиби оламдан ўтди

  • 18 январь, 17:30
  • Зоҳир Тошхўжаев
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

1964 йили футболчиларнинг энг нуфузли индивидуал соврини “Олтин тўп”ни қўлга киритган Денис Лоу вафот этди.

Собиқ футболчи 85 ёшга тўлишига бир ой қолган эди.

Лоу шотландиялик бўлишига қарамай, профессионал футболчилик фаолиятини Англиянинг “Хаддерсфилд Таун” жамоасида бошлаган. Кейинчалик Манчестер шаҳрининг ҳар икки клуби ва Италиянинг “Торино” жамоасида ҳам тўп тепган.

Моҳир ҳужумчи клублар миқёсида 485 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 227 маротаба ишғол қилган.

Клуб миқёсида эришган барча совринларини “Манчестер Юнайтед” сафида қўлга киритган.

Лоу Шотландия терма жамоаси сафида 55 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйган. У яна бир машҳур собиқ футболчи Кенни Далглиш билан бирга терма жамоанинг энг зўр тўпурари ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!