Олтита юлдузидан айрилган “Ливерпуль” энди бошқача ўйнайди

Ёзда “Ливерпуль” таркибида жиддий ўзгаришлар бўлди. Юрген Клопп жамоасини асосий таркибда ўйнаб келаётган олти нафар тажрибали ўйинчи тарк этди.

Ливерпулликлар сафида саккиз йил ўйнаган Жеймс Милнер “Брайтон”га, Наби Кейта “Вердер”га, Роберто Фирмино “Ал-Аҳли”га, Жордан Хендерсон ҳамда Фабиньо “Ал-Иттифоқ”га, Алекс Окслейд-Чемберлен “Бешиктош”га ўтиб кетди.

Клуб йўқотишлар ўрнини қоплаш учун Алексис Мак Аллистер, Доминик Собослаи, Ватару Эндо ҳамда Райан Гравенберх каби янги авлод вакилларини ўз сафига қўшиб олди.

Бу ўзгаришларни инобатга олган германиялик бош мураббий Юрген Клопп энди “Ливерпуль”нинг янги таркиби учун ўзгача ўйин услуби ўйлаб топишини маълум қилди. Унинг янги ғоялари қай даражада иш беришини мавсум давомида билиб оламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!