Омадли серия ёхуд юзлаб ўйинда жароҳат олмаган футболчи ким?

Испаниянинг машхур AS нашри "Атлетико" ҳимоячиси Фелипенинг фаолияти ҳақида қизиқ мақолани чоп этди.

Манба маълумотига кўра, 30 ёшни қаршилаган бразилиялик футболчи фаолияти давомида 277 та ўйинда майдонга тушган, бироқ бирон маротаба клуб лазаретидан жой олмаган.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи ўтган ёзда "Порту"ни тарк этиб Ла Лига клуби таркибига қўшилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)