Ўн биринчи раунддаги қарор интернетни "портлатди"

  • 24.05.2026 14:50
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли журналист ва инсайдер Ариэль Хельвани оғир вазн тоифасида WBC, WBA ва IBF чемпиони Александр Усик ва нидерландиялик кикбоксчи Рико Верхувен ўртасидаги жанг эрта тўхтатилганини кескин танқид қилди.

"11 раунд тугашига бир сония қолганда баҳс тўхтатилди. Бу шунчаки жиннилик. Ҳакам мутлақо шармандали қарор чиқарди. Риконинг ғалабасини том маънода ўғирлашди.

Кўплаб мухлислар ва журналистлар Фрэнсис Нганну ва Тайсон Фьюри тўқнашувига ҳам беписанд қараганди. Лекин мен ҳанузгача ўшанда камерунлик ғалаба қозонган, деб ҳисоблайман.

Ҳозир Рико билан ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлди. У сенсация кўрсатиш имкониятидан маҳрум қилинди. Реваншни, албатта, ташкил этиш керак", - деб ёзди Хельвани ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча бўлиб ўтган қарама-қаршиликда Александр Усик 11 раундда Рико Верховенни техник нокаут билан мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!