Ўн нафар боксчимиз ёшлар ўртасидаги дунё биринчилигида чемпионлик учун жанг қилади
Черногорияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Ортда қолган ярим финал баҳсларидан кейин 3 нафар ҳамюртимиз бронза медалига эга чиқишди.
Энди қолган 10 нафар боксчимиз 2-3 ноябрь кунларига белгиланган финалларда чемпионлик учун рингга кўтариладиган бўлди.
Батафсил:
Финалчилар:
-48 кг: Сайфиддин Собиров
-57 кг: Самандар Олимов
-63.5 кг: Абдулазиз Жўрақулов
-75 кг: Жафарбек Шаҳбозов
-86 кг: Акмалжон Исроилов
-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев
+92 кг: Шаҳзод Полвонов
-48 кг: Жасмин Тоҳирова
-81 кг: Рухшона Парпиева
+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова
Бронза медали соҳиблари:
-54 кг: Собиржон Тастанов
-71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов
-70 кг: Ойша Тоирова
Фикрлар