"Она, биз ЦСКАмиз!" Москва клуби ҳақида сериал суратга олинди

  • 25 декабрь, 2024, 17:40
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

2024 йилнинг январь ойида суратга олинишни бошлаган, "Она, биз ЦСКАмиз" ҳужжатли сериали Россиянинг энг машҳур жамоаларидан бирининг ҳаёти ва фаолиятини ёритиб беради. Ушбу сериалда сиз клубнинг мураббийлар штаби қарорлари ва трансферлар бўйича музокаралардан тортиб, дарвозабон Слава Торопнинг даҳшатли жароҳатидан кейин реанимация машинасида олинган ноёб кадрларгача кўришингиз мумкин бўлади. 

Беш қисмдан иборат "Она биз ЦСКАмиз" сериали 2025 йилнинг қишида Okko'да намойиш этилади. 

Сериал сюжети жамоанинг ички муҳитига шўнғиш имконини беради ва нафақат ўйинчилар ва мураббийлар, балки уларнинг муваффақиятлари ортида турганлар ҳам очиб берилади. Тиббиёт ходимлари, спорт блоги, футболчиларнинг оилалари ва дўстлари, мухлислар ва  дунёнинг энг чекка жойларида ҳам жамоани қўллаб-қуввайтайдиган номаълум қаҳрамонлар шулар жумласидандир. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!