Онана: "Мен туфайли мағлуб бўлдик"

ЕЧЛ 1-турида "Манчестер Юнайтед" - "Бавария" майдонига сафар уюштириб, 4:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндан кейин Андре Онана ўз фикрлари  билан ўртоқлашди. 

"Жамоа бугун яхши ўйнади. Мен туфайли мағлуб бўлди. Маъсулятни ҳис қилишим ва бундан сабоқ олишим керак. Тўғрисини айтсам, МЮдаги ишларим унчалик яхши эмас. Жамоани мен ортга тортим", - деди камерунлик дарвозабон. 

Эслатиб ўтамиз, Онана ушбу ёзда "Интер"дан "Манчестер Юнайтед"га 52 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!