Онанадан норози “Манчестер Юнайтед” дарвозабоннинг зўрини олиб келади
“Манчестер Юнайтед” ёзда асосий дарвозабон сифатида Андре Онанани трансфер қилган эди. Лекин бу посбон кутилган самара бермаяпти.
Клуб мутасаддилари дарвозани қўриқлашга бошқа номзод топди. Манчестерликлар “Атлетико” посбони Ян Облакни олиб келмоқчи. Бу ҳақида Todofichajes нашри ёзди.
Аслида “Манчестер Юнайтед” Ян Облакка анчадан бери қизиқиб келади. Клуб 30 ёшли посбонни январь ойида трансфер қилмоқчи.
Мутахассислар бу трансферни 35 миллион еврога баҳоламоқда. Облакнинг мадридликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган.
Ян Облак клублар миқёсида жами 512 та учрашув ўтказиб, 419 та гол ўтказган ва 239 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Фикрлар