Онананинг Камерунни дабдурустдан тарк этиш сабаби аниқланди
Камерунлик дарвозабон Андре Онана жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйиндан сўнг терма жамоани тарк этганидан хабарингиз бор. Ўзи умуман, Камерун мухлислар ёдида турнирдаги иштироки билан эмас, балки турли жанжалларни келтириб чиқаргани орқалигина эсда қолди десак муболаға бўлмайди.
Онананинг жамоадан кетишига асосий сабаб қилиб мураббий Ригоберт Сонг келтирилганди, бироқ аслида вазият бошқача бўлиб чиқди.
Андре учун бундай кутилмаган қарорга келишида Сонг билан жанжал эмас, ушбу ҳодисаларнинг бошида турган Это'Онинг уни қўллаб-қувватламагани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Это'О ўтмишда "Интер" сафида тўп тепган ва Европадаги ютуқларининг салмоғи бўйича Камерун футболи тарихидаги энг буюк ўйинчи саналади. У бугунги кунда терма жамоа мутасаддилари ва айрим футболчилар билан конфликтга эга.
Фикрлар