ONE Championship Туркия ҳамда қозоғистонлик истеъдодлар билан шартнома тузди!
ONE Championship промоушени мағлубиятсиз серия қайд этаётган жангчилар билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Улар – Самат Мамедов (Қозоғистон) ва Алибег Расулов (Туркия). Ҳар икки жангчи ҳам профессионал фаолиятида мағлубиятга учрамаган. Уларнинг жанг санаси ва рақиблари кейинроқ маълум қилинади.
Аввалроқ, ONE промоушенининг уч вазн тоифасида чемпиони, россиялик Анатолий Малихин тўртинчи марта чемпионликни қўлга киритишга тайёрлигини маълум қилганди. Март ойида Қатарда бўлиб ўтган "ONE 166" турнирида Малйхин голландиялик Ренье де Риддерни техник нокаут билан мағлуб этди ва ўрта вазн тоифасида (93 кг) промоушенлик чемпионига айланди. Илгари россиялик ярим оғир вазнда (103 кг) ва оғир вазнда (120 кг) камарларни қўлга киритган.
Фикрлар