Онкология маркази учун 5 миллион сўм ҳайрия қилинди (фото)

  "Ўзбекистон" спорт мажмуида "Спорт - соғлик учун!" шоу-дастури бўлиб ўтди. Унинг қаҳрамонлари футболимиз юлдузлари ҳамда қалам аҳли бўлди.

  Азамат Абдураимов ва Хайрулла Ҳамидов жамоалари мини-футбол бўйича учрашув ўтказди. Учрашувда Равшан Эрматов, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов... Хайрулло Ҳамидов, Даврон Файзиев, Элдор Мустафоев каби спорт жонкуярлари майдонга тушди.

  Ўйинда 6:6 ҳисоби қайд этилганиёқ, учрашувнинг бағоят қизиқарли ўтганидан далолат.

  Учрашувнинг танаффус пайтида заиф эшитувчилар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлган U-18 терма жамоаси Элмакон томонидан тақдирланди. Шунингдек, Элмакон онкология маркази учун 5 миллион сўмлик ҳайрия чекини тақдим этди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!