Опа-сингил Уильямслар жуфтлик босқичида ғалаба қозонди

Америкалик Серена ва Винус Уильямс Франция очиқ чемпионатининг  жуфтлик баҳсларини муваффақиятли бошлашди.

Улар "Ролан Гаррос" турнирининг биринчи даврасида япониялик Шуко Аояма ва Мию Катони 4:6, 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Серена ва Винус Париж шаҳридаги турнирнинг навбатдаги босқичда италиялик Сара Эррани ва бельгиялик Кирстен Флипкенс, ёки франциялик Клара Бюрель ҳамда Диана Паррига қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар