Опа-сингил Уильямслар келишиб олганга ўхшайди
Ads
Италия пойтахти Рим шаҳрида Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан "Премьера" таснифига кирувчи нуфузли турнирда иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг мазкур бочқичида америкалик опа-сингил Серена ва Винус Уильямслар ўзаро ўйин ўтказишлари керак эди. Бироқ кутилмаганда Серена ушбу учрашувда иштирок эта олмаслиги ҳақида хабар берди.

Бунга сабаб, унинг чап оёғи тизза қисмидан олган жароҳати бўлди. Шу тариқа Винус тўғридан-тўғри 1/8 финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.