"Open Chess Menorca": Тўрт нафар шахматчимиз муносиб иштирок этди
Испаниянинг Менорка оролида нуфузли "Open Chess Menorca" мусобақаси доирасида блиц турнири ўтказилмоқда. 9 турдан иборат тезкор баҳсларда иштирокчилар 3+2 форматда дона суриб, ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Ушбу турнир доирасида 4 та ўзбекистонлик шахматчи иштирок этиб, муваффақиятли натижалар қайд этди.
9-турда ҳамюртларимиз Ашикмамутов Саидхон Ҳоффман Лучга, Абдулазизов Асадбек Фернандез Калинов Родригога, Абдулазизова Асмина эса Графф Бенга имкониятни бой берди. Бироқ, сўнгги турда Абдулазизов Асилбек ҳиндистонлик рақиби Жагреeт Мисрани мағлубиятга учратди.
Турнир якунига кўра, Абдулазизов Асилбек 6 очко билан 34-ўринни эгаллади. Ашикмамутов Саидхон 5 очко билан 57-ўринни, Абдулазизов Асадбек эса 4 очко билан 130-ўринни банд қилди.
Испаниялик гроссмейстер Жименез Мартинес Жосе Висенте 8 очко билан 1-ўринда якунлади. Қозоғистонлик шахматчи Ногербек Казибек ва ҳиндистонлик Картҳик Венкатараман 7.5 очкодан тўплаб, кучли учликка киришди.

Фикрлар