"Opta" АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогарни эълон қилди
"Арсенал" жорий мавсумда АПЛ олтин медаллари эга чиқиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Бу ҳақда "Opta" нашри маълум қилди.
Суперкомпютер лондонликларнинг чемпионлигига 76,1 фоиз ишонмоқда. " Манчестер Сити"нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 5 баробар кам бўлиб, 14,1 фоизни ташкил қилади, .
Қолган жамоаларнинг биринчи ўрин учун имкониятлари жуда паст. "Челси" 3,46 фоиз, "Ливерпуль" 2,42 фоиз, "Астон Вилла" 1,57 фоиз, "Кристал Пэлас"да 1,17 фоиз деб тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, Микель Артета жамоаси 12 турда 29 очко жамғариб, турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда 23 очко тўплаган "аристрократлар," учинчи ўринда 22 очко билан "шаҳарликлар" бормоқда.



Фикрлар