Opta мағлубиятдан кейин Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқиш имкониятини қандай баҳолади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Opta статистика маркази суперкомпьютери 2026 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи биринчи тури якунлари бўйича янгиланган прогнозини эълон қилди. 

Бу жараёнда тарихий дебют  учрашувида Колумбиядан 1:3 ҳисобида  мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мусобақадаги имкониятлари ҳам баҳоланди. 

Мундиалдаги тарихий дебютдаги муваффақиятсизликдан кейин ўзбекистонликларнинг жаҳон чемпиони бўлиш эҳтимоли жуда паст — атиги 0,02 фоиз этиб кўрсатилган. 

Opta ҳисоб-китобларига кўра, Фабио Каннаваро шогирдларининг "K" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаш эҳтимоли 1,07 фоизга тенг экани кўрсатилган. 

Жамоанинг 1/16 финалга чиқиш имконияти 20,65 фоизга, 1/8 финал босқичига йўлланма олиши — 4,44 фоиз, чорак финалда ўйнаши — 1,22 фоиз, ярим финалга етиб бориши — 0,35 фоиз, деб баҳоланди. 

Миллий терма жамоамизнинг финалгача етиб бориш эҳтимоли эса 0,06 фоиз, экани қайд этилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк учрашувини Мехико шаҳридаги афсонавий "Ацтека" стадионида ўтказди. Терма жамоа Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Мундиаллар тарихида Ўзбекистон номидан биринчи гол муаллифи Аббосбек Файзуллаев бўлди — у 60-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди. 

"K" гуруҳида Португалия ва Конго Демократик Республикаси терма жамоалари ҳам иштирок этмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги учрашуви 23 июнь куни португалияликларга қарши бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!