Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конгога қарши ўйинда ғалаба қозониш эҳтимолини баҳолади
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги "К" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Конго Демократик Республикаси – Ўзбекистон учрашуви олдидан кучлар нисбати сунъий интеллект ёрдамида баҳоланди.
Opta суперкомпьютери 25 мингта виртуал ўйин моделлаштириб, эҳтимолий натижаларни ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, ушбу баҳсда устунлик Конго терма жамоаси томонида: африкаликларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 48,9 фоизга баҳоланган.
Ўзбекистон терма жамоасининг ютишига 26,8 фоиз, дуранг қайд этилишига эса 24,3 фоиз эҳтимол берилган.
"К" гуруҳида икки турдан сўнг вазият қуйидагича: Конго бир очко жамғариб, жадвалда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон ҳозирча очко ололмаган ва тўртинчи поғонада жойлашган. Гуруҳда Колумбия олти очко билан пешқадам. Португалия тўрт очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудида ўтказилмоқда. Мусобақа 11 июнда старт олган бўлиб, 19 июлга қадар давом этади. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси.

Фикрлар