Ўқувчилар бугун

Бир неча дақиқадан сўнг, "Пахтакор" рестарт олган ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичидан ўрин олган "Ал-Ҳилол"га қарши ўйинда майдонга тушади.

Беллашув олдидан SPORTS.uz сайтининг телеграмдаги расмий саҳифасида сўровнома ўтказилди, бугунги ўйинда қандай натижа қайд этилиши мумкинлиги тўғрисида.

9211582835025

2000 одам қатнашган сўровномада ўқувчиларнинг катта қисми - 65 фоизи Шота Арвеладзе шогирдларининг ғалабасига ишонмоқда. 24 фоиз кузатувчи эса рақиб ғалабасини тахмин қилди. 11 фоиз мухлис эса дуранг бўлишини айтган.

photo_2020-09-14_22-21-24

Яна шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва сайтимиздаги хабарларнинг комментларида "Пахтакор"га чин дилдан омад тилаган ўқувчилар жуда кўпчиликни ташкил қилди. Қолаверса, ноиложликдан тошкентликларга мухлислик қилаётганлар ҳам етарли. Чунки улар "Пахтакор" ғалаба қозонса, ОФКда мамлакатимиз рейтингига очко йиғишини ва бу бизга бериладиган квоталарда асқотишини билдиришган.

Безымянный1

Нима бўлганда ҳам ОЧЛда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор"га омад ва зафарлар тилаб қоламиз!!! 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)