Орье яна ПСЖга қайтмоқчи

“Тоттенхэм” ҳимоячиси Серж Орье “шпорлар” сафидан кетмоқчи ва яна ПСЖга қайтишни хоҳлаяпти. 

“Мен Париж клубига қайтишга тайёрман. ПСЖнинг таклифига ҳеч қачон рад жавобини бермайман. Бу менинг энг севимли жамоам”, - деди 28 ёшли футболчи Actu Foot нашрига берган интервьюсида.

Орье ПСЖ сафида 2014-2017 йилларда тўп сурган ва шундан сўнг, “Тоттенхэм”га кўчиб ўтган. У жорий мавсум АПЛда 8 та ўйинда майдонга тушиб,  1 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)