Ўрган Роналду! Мбаппе гол уриш Криштиану уролмаган тарихий рекорд остонасида турибди

BEPUL PROPAN

“Реал” Испания чемпионатининг 34-турида ўз мухлислари кўз ўнгида “Сельта” жамоаси устидан 3:2 ҳисобида зафар қучиб, қимматли уч очкони келтирди.

Беллашувда рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилган Килиан Мбаппе мадридликлар сафида дебют мавсумидаги умумий голларини сонини 36 тага етказиб олди.

 Франциялик ҳужумчи бу кўрсаткич бўйича Криштиану Роналдудан ўзиб кетган эди. Португалиялик юлдуз “Реал”га келган илк мавсумда ўз ҳисобига 33 та гол ёздириб қўйган, бироқ бу борадаги рекордни янгилай олмаган эди.

Дебют мавсумда кўп тўп киритиш рекорди Иван Самаранога тегишли. 1992-1993 йилги мусобақаларда чилилик форвард ўз ҳисобига 37 та гол ёздириб қўйган. Умумий ҳисобда Самарано 1996 йилгача мадридликлар сафида 173 та баҳсда 101 та гол ва 22 ассист муаллифи бўлган.

Мбаппе Самаранонинг рекордини такрорлаши учун яна битта гол керак. Испания чемпионат якунлангунича яна тўртта ўйин борлигини инобатга олсак, 25 ёшли француз нафақат рекордни такрорлаш, балки янгиси ўрнатиш учун жуда яхши имкониятга эга.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!