Оромгоҳларда "Ёз - ўтмоқда соз!" шиори остида футбол мусобақалари ташкил қилинади

Айни кунларда юртимиздаги кўплаб болакайлар ёзги таътилни турли оромгоҳларда ўтказаяптилар.

Болажонлар ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказишларини таъминлаш учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда ҳар бир вилоятда футбол фестивалларини ташкил этишга қарор қилди.

Ҳудудий футбол ассоциациялар қуйидаги саналарда оромгоҳларда футбол фестивалларини ўтказадилар.

1. Сирдарё - 28-30 июнь оралиғида.
2. Жиззах - 1-3 июль.
3. Самарқанд - 1-3 июль.
4. Бухоро - 4-6 июль.
5. Навоий - 4-6 июль.
6. Қашқадарё - 7-10 июль.
7. Сурхондарё - 7-10 июль.
8. Хоразм - 11-14 июль.
9. Қорақалпоғистон Республикаси - 15-17 июль.
10. Андижон - 18-21 июль.
11. Фарғона - 22-25 июль.
12. Наманган - 26-28 июль.
13. Тошкент - 29-31 июль.
14. Тошкент вилояти - 29-31 июль

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!