
"Ўрта Осиё "эл-класико"си", "шармандали ҳисобда ютқазмаслик керак": Қозоғистонлик мухлислар Ўзбекистонга қарши ўйин борасида қандай фикрда?
Биласиз, 16 ноябрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Қизиқарли беллашув Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида ўтиши кутилмоқда.
Қўшни мамлакат мухлислари ушбу янгиликка қандай муносабат билдиргани бизда қизиқиш уйғотди. Шу боис, Қозоғистоннинг SPORTS.kz нашрининг Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги учрашув ҳақидаги хабар изоҳларини кўздан кечирдик.
“Зўр янгилик. Баҳснинг қиймати Бразилия ва Аргентина ўртасидаги ўйин билан бир хил” — Вот Так
“Ўзбекистонга қарши яхши ўйин бўлади. Уларда футбол анча ривожланган!” — qfl.kz
“Ўрта Осиё “Эл-класико”си” — tjb777777
“Биз Европада ўйнаймиз. Менимча, бу ўйин бизга ҳеч нарса бермайди” — erlan_tumataev
“Шармандали ҳисобда ютқазмайлик. Чунки Ўзбекистон Осиёда кучли жамоа” — nu_rlan3640
“nu_rlan3640”га жавобан: “Биз Европада ўйнаймиз” — zhanik9772
“Аксинча, Ўзбекистон билан тез-тез ўйнаш керак, чунки уларда техникаси кучли футболчилар бор. "Астана Арена"да жавоб баҳсини ўтказиш зарур” — nurlan.abilbaev
“Мен Ўзбекистонда яшайман, жамоада яхши ўйинчилар бор. Умид қиламанки, қизиқарли ўйин бўлади” — saken.kz.uz
“Футболчиларимиз Тошкентда шарманда бўлишади” — toksanbaev_k
“Орадан 15 йил ўтиб, бу икки жамоа яна ўйнамоқда” — sartaev.b
“Тошкентга бориш керак экан” — bauke__686
“Умид қиламанки, қизиқ ўйин бўлади” — zhom0507
“Аслан Дарабоевни терма жамоага аввалроқ таклиф қилиниши керак эди. Ёши улғайгач, таркибга жалб қилишди. Яхши тайёргарлик кўриш зарур. Уялтирманг” — erbol_gzanabergen
“Рақибларни Европадан танлаш керак. Сабаби Қозоғистон Евро-2024да ўйнаши зарур” — fromqazaqstanwithlove
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қозоғистон учрашуви 16 ноябрь куни, 18:00 да Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бошланади.
Фикрлар