Ортега чемпион билан жанг ўтказишга тайёр
Ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Брайан Ортега(16-3-1 N/C) ушбу дивизион чемпиони Илья Топурия(15-0)нинг навбатдаги рақиби бўлишга тайёрлигини маълум қилди.
“Волкановски ажойиб чемпион эди. Одамлар уни танқид қилиб ёзаётгани ютуқларига ҳурматсизликдир. Агар Алекс жанг қилишни истамаслигига маълум қилса, мен мамнуният билан Испанияга бораман”, – деди Ортега матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Топурия 17 февраль куни "UFC 298" турнирида Александр Волкановскини иккинчи раундда нокаутга учратиб, камарни қўлга киритган эди. Кейинчалик испаниялик Мадридда биринчи ҳимояни ўтказиш истагини билдирди.
Фикрлар