Ўртоқлик ўйини. Англия - Бразилия: "Пентакампеонлар"нинг қўли баланд келди

Англия ва Бразилия ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Доривалнинг шогирдлари 0:1 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиндаги ягона голни захирадан майдонга тушган Эндрик урди. Ҳужумчи 80-дақиқада қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ФИФА кунларида Бразилияни Испанияга, Англияни эса Бельгияга қарши ўйин кутиб турибди. 

Англия 0:1 Бразилия

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!