Ўртоқлик ўйини. Бразилия ишончли тарзда АҚШдан устун келди
Ads

ФИФА кунлари муносабати билан миллий терма жамоалар вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда.

Шулардан бирида АҚШ термаси ўз майдонида Бразилияни қабул қилди. Муросасиз кечган ўйинда Роберто Фирмино ва Неймарнинг голлари Бразилиянинг ишончли ғалабасини таъминлади.

АҚШ – Бразилия 0:2 (0:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 11 Фирмино, 0:2 – 43, пенальти Неймар.

АҚШ – Стеффен, Брукс, Мязга, Йедлин, Робинсон, Трапп (Ролдан, 83), Маккенни (Дельгадо, 83), Арриола (Акоста, 55), Адамс, Грин (Веа, 55), Вуд (Зардес, 70).

Бразилия – Алиссон, Маркиньос, Тиаго Силва (Деде, 80), Филипе Луис, Фред (Артур, 60), Фабиньо, Коутиньо (Лукас Пакета, 71), Каземиро, Дуглас Коста (Виллиан, 61), Неймар (Эвертон, 80), Фирмино (Ришарлисон, 75).