Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"ни минимал ҳисобда енгди

CHERY AUTO

"Динамо" жамоаси Самарқанддаги йиғин доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Tecno

Жомбой туманидаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши саф тортишди. Учрашувда Вадим Абрамов ҳам, Акмал Рустамов ҳам бир қатор кўрикдаги ёш ўйинчиларни синовдан ўтказди. Баҳснинг 56-дақиқасида Анваржон Ҳожимирзаев жарима зарбасидан дарвоза тўсинини нишонга олган бўлса, қайтган тўпни Улуғбек Ҳошимов дарвозага йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.

Ўйин якунигача ҳисоб ўзгармади ва баҳс "Динамо"нинг ғалабаси билан якунланди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!