Ўртоқлик ўйини. Германия кичик ҳисобда Перуни таслим қилди
Ads

ФИФА кунлари муносабати билан бир қатор терма жамоалар ўртоқлик учрашувларини ташкил қилишмоқда.

Жумладан, Германия терма жамоаси ўз майдонида Перу футболчиларини қабул қилди. Анчагина қизиқарли кечган беллашувда германияликлар 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.

Германия – Перу 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 22 Адвинкула, 1:1 – 25 Брандт, 2:1 – 85 Шульц.

Германия – тер Стеген, Зюле, Боатенг (Рюдигер, 46), Киммих, Шульц, Ройс (Дракслер, 46), Гюндоган (Мюллер, 84), Брандт (Петерсен, 70), Кроос, Гинтер (Керер, 72), Вернер (Хавертц, 88).

Перу – Гальесе, Сантамария, Трауко, Адвинкула, Араухо, Акино, Йотун (Калькатерра, 76), Куэва, Флорес (Лопес, 67), Руидиас (Пенья, 85), Фарфан.

Огоҳлантиришлар: Адвинкула (73).