Ўртоқлик ўйини. "Локомотив" ва "Навбаҳор" голлар шоуси ташкил қилиб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ФИФА кунларидан унумли фойдаланаётган Суперлига клублари назорат учрашувларида майдонга тушмоқда.

Бугун Тошкент вилоятидаги "Дўрмон" стадионида "Локомотив" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўзаро синов-назорат баҳсини ўтказди.

Баҳсда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди. Дастлабки бўлимда Ғулом-Ҳайдар Гулямов ҳамда Анваржон Алижонов ўз голлари билан ҳисобни ишончли кўринишга келтирганди. Иккинчи бўлимда эса жамоалар иккинчи таркибларни майдонга туширди. 71-дақиқада Андрей Сидоров, 85-дақиқада эса Жавоҳир Хусановнинг голлари баҳсда якуний ҳисоб 2:2 бўлишини таъминлади.

"Локомотив" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдурахман Абдувалиев
06/06/2022 21:17
Таркиблар йўқми, ёпиқ ўйин бўптида