Ўртоқлик ўйини. "Насаф" "Шўртан"ни мағлуб этди, янги легионердан чиройли гол (видео)

Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўраётган клубларимиз ўзаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.

Хусусан, бугун "Насаф" ҳамда "Шўртан" назорат ўйини ўтказди. Унда қаршиликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. "Аждарлар" сафида Жаба Жигаури узоқ масофадан йўллаган чиройли зарбаси эвазига ҳисобни очди. Марко Станоевич ҳамда Зафармурод Абдураҳматов орадаги фарқни йириклаштирди.

Ғузорликлар таркибида Асадбек Самариддинов ва Шаҳбоз Нуриддинов дарвозани ишғол этди.

Қуйида, "Насаф"нинг янги легионери Жабанинг чиройли голини томоша қилишингиз мумкин. Видео қаршиликлар матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!