Ўртоқлик ўйини. "Навбаҳор" хориж клубига қарши дуранг ўйнади

Юзага келган ФИФА кунларидан самарали тарзда фойдаланишга ҳаракат қилаётган "Навбаҳор" бугун халқаро назорат – синов баҳси ўтказди. Уйчидаги “Пахтакор-79” стадионида Қирғизистоннинг “Нефтчи” (Қўчқор-Ота) жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ҳар икки гол учрашувнинг 1-бўлимида урилди. Ҳисобни меҳмонлар очишди. Ҳужумни кучайтирган “лочинлар” эса тажрибали ҳимоячи Игорь Голбаннинг голидан сўнг мувозанатни тиклади.

"Навбаҳор" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдурахман Абдувалиев
12/06/2022 12:20
Навбахор эмаку