Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ишончли тарзда Эронни таслим қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Самарқандда ўтказилган баҳсда «оқ бўрилар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Элдор Шомуродов рақиб футболчисининг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди — 1:0.
Иккинчи таймнинг илк дақиқаларида Эрон стандарт вазиятдан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Резояннинг узатмаси Жаҳонгир О‘розовга тегиб, ўз дарвозасидан жой олди — 1:1.

59-дақиқада эса Беҳруз Каримов жарима майдонида қоидабузарликка учраб, Ўзбекистон фойдасига пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Элдор Шомуродов аниқ зарба йўллаб, дубльни расмийлаштирди — 2:1. Шунингдек, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ҳусайн Норчаев гол уриб, учрашувга нуқта қўйди — 3:1!

Учрашувнинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон Эрон устидан ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Фабио Каннаваро шогирдлари Эронга қарши сўнгги 7 та учрашувда мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!