Ўртоқлик ўйинида "Аталанта" рақиб дарвозасини тинмай "ўққа тутди"
Россиялик футболчи Алексей Миранчук "Аталанта"нинг назорат ўйинида хет-трик муаллифига айланди.
Бергамоликлар кеча мавсумолди ўртоқлик ўйинида "Раппресентатива Валь Сериана" жамоасини йирик 15:0 ҳисобида таслим этди.
Россиялик хавбек 49, 54, ва 69-дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, украиналик ярим ҳимоячи Руслан Малиновский ушбу баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.
Фикрлар